Машариповнинг "Ал Насср"даги рақами ўзгарди, бу Роналдунинг жамоага келишидан дарак берадими?

Оқил Абдубарноев
13 дек 2022, 23:19
Ўзбекистонлик футболчи илгари клуб сафида 7-рақамда тўп тепарди.

"Ал Насср" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов янги рақам остида тўп тепади.

Клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда жойлаган суратларида Машарипов 77-рақам остида машғулотларда иштирок этаётгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳозирда эркин агент ҳисобланган португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг жамоа билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу жумладан, Машарипов Роналду жамоага келган тақдирда, 7-рақамни унга беришга тайёр эканлигини Championat.asia сайтига маълум қилганди.

Ўзимизнинг карикатура. "Жалолду" Роналдуга 7-рақамни беради

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia