ОЧЛда "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"га 3 тадан гол урган футболчи жамоаси билан янги шартнома имзолади
29 авг 2024 10:44
Янгиликлар
ОЧЛда "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"га 3 тадан гол урган футболчи жамоаси билан янги шартнома имзолади
Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби ўзининг Х платформаси ("Твиттер")даги саҳифасида етакчиси Софиан Раҳими билан шартномани яна уч йилга узайтирганини эълон қилди.
Қайд этиб ўтиш лозим, ОЧЛнинг ортда қолган мавсумида чорак финалда "Ал Насср", ярим финал "Ал Ҳилол" дарвозасига 3 тадан гол урган Раҳими умумий ҳисобда 13 та гол билан мусобақа тўпурарига айланган. Қизиқ томони, Парижда ўтган Олимпиадада ҳам Марокаш шарафини ҳимоя қилган Софиан ушбу мусобақада ҳам энг яхши тўпурар номини қўлга киритганди. 8 та гол урган "Ал Айн" футболчиси энг яқин тақибчиси Фермин Лопесни 2 та голга ортда қолдиришни уддалади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум "Ал Айн" Элит Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" клубига қарши майдонга тушади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар