

Хабарингиз бор, Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган 22 ёшгача бўлган терма жамоамиз тараддуд доирасида 5-7 май кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Ушбу йиғинга «Машъал» жамоасининг футболчиси – яримҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов таклиф олди.



