UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

"Машъал": Ёшларимиз "Металлург"га имкониятни бой берди Янгиликлар

"Машъал": Ёшларимиз "Металлург"га имкониятни бой берди

Бугун Ёшлар лигасининг 18-туридан ўрин олган "Машъал" ва "Металлург" ёшлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 16 дақиқасида Сирожиддин Раҳматуллаевни қанотдан ошириб берган пасидан сўнг Жасур Бобоев боши билан тўпни дарвозани юқори бурчагига жойлаб қўйди.  25 дақиқада Жамшид Хасанов бирга-бир вазиятда тўпни дарвозабонга олдириб қўйди.  Кичик ташаббусга эга бўлган майдон эгалари бошқа тўп киритишни уддалай олмади.  
Иккинчи бўлим меҳмонларнинг катта ташаббуси билан ўтиб,  ҳужум чизиғида Шоҳназар Норбеков ва Зоҳид Абдуллаев жуда ҳам ёрқин ўйин кўрсатди.  68 дақиқа чап қанотдан кучли зарба билан Зоҳид Абдуллаев тўпни дарвозага жойлаб қўйди.  Шундан сўнг босимни тўхтатмаган меҳмонлар 79 дақиқада ҳимоячи ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчиликдан сўнг яна бир бор Абдуллаев осонлик билан иккинчи тўпини ҳам киритди.  Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёшларимиз мавсумдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Айни вақтда ёшларимиз очколари сони 31 талигича қолди ва турнир жадвалида тўртинчи поғонада қолди.  

Ёшларимиз кейинги учрашувни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.  

Ёшлар лигаси,  18-тур.
«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод) – 1:2. 169 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,4, Ф. Усмонов – 8,0, З. Элибоев – 8,0,
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Голлар: Ж. Бобоев (16) – З. Абдуллаев (68, 79).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Комилов (33) – Ш. Норбеков (53), Ю. Очилдиев (70).


«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов (c), 15.Искандар Шойқулов, 16.Холмурод Холмуродов (32. Жонибек Мирзақулов 46), 27.Сирожиддин Раҳматуллаев (4. Юнус Очилдиев 60, 47. Темур Мифтахитдинов 80), 28.Марадона Сафаров, 29.Сардор Абдураимов, 36.Абдулло Набиев, 43.Сирожиддин Аллаев (44. Муҳаммадали Алиқулов 70), 45.Ғиёс Комилов, 46.Жасур Бобоев (39. Нажмиддин Қувончиев 65), 48.Жамшид Ҳасанов (40. Азиз Файзиев 46).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика