UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  6 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  111 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

"Машъал" якшанба куни олий лига йўлланмасига эга бўлиши мумкин Янгиликлар

"Машъал" якшанба куни олий лига йўлланмасига эга бўлиши мумкин

Биринчи лигада иштирок этаётган воҳамиз вакили "Машъал" жамоаси бугун навбатдаги тур учрашувини ўтказиб, "Чуст-Пахтакор" жамоаси устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.
Ушбу турда муборакликлар келаси йил Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини муддатидан аввал ҳал қилишлари ҳам мумкин эди. Аммо "Қуқон-1912" жамоаси ғалаба қозонгани учун бу кейинги турга қолди.

Жамоа кейинги 12-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Улар 6 октябрь якшанба куни "Косонсой" жамоасини қабул қилишади.

"Машъал" жамоаси кейинги турда ғалаба қозонса, жамоа Олий лига йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритиши мумкин. Чунки қуйи лигадан Олий лигага чиқиш учун фақат икки жамоага имкон берилишини ҳисобга олсак "Андижон" жамоасидан ташқари бирон жамоа "Машъал"ни бу имкониятдан маҳрум қила олмайди. Шунингдек бугун "Андижон" жамоаси ҳам "Зарафшон-НЦЗ"га ютқазиб қўйди.

Шундай қилиб, бугунги турдан сўнг "Машъал" ҳисобида 63 очко бор, "Андижон" жамоаси 56 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этиб турибди. 3-ўринда бораётган "Қуқон-1912" жамоаси ҳисобида эса 49 очко бор.

Ўзбекистон биринчилиги 2-босқичи тақвими бўйича 5та тур учрашувлари қолди. "Машъал" жамоаси шу қолган 5 турнинг учта учрашувини ўз майдонида ўтказади. Қуйида қолган учрашувларда "Машъал" жамоасига қайси жамоалар рақиблик қилишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

12-тур. 6 октябрь (якшанба)
«Машъал» - «Косонсой»

13-тур. 13 октябрь (якшанба)
«НБУ-Осиё» - «Машъал»

14-тур. 16 октябрь (чоршанба)
«Истиқлол» - «Машъал»

15-тур. 24 октябрь (пайшанба)
«Машъал» - «Оқтепа»

16-тур. 27 октябрь (якшанба)
«Машъал» - «Пахтакор-2»

Биз мухлислар "Машъал" жамоасини келгуси йилги мавсумда Олий лигада кўришни жуда ҳоҳлаймиз. жамоага эса қолган учрашувларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишларини истаб қоламиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика