UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  2 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  7 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

“Машъал” ва Шоҳруҳ Достонов ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишадиган бўлди Янгиликлар

“Машъал” ва Шоҳруҳ Достонов ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишадиган бўлди

“Машъал” футболчиси Шоҳруҳ Достонов ПФЛга шикоят билан мурожаат қилган эди.

“Машъал” жамоаси аъзоси Муборак клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ва шу боисдан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш ниятида эканини, бироқ “Машъал” унинг амалдаги шартномаси борлиги сабабдан футболчига бошқа жамоага кетишга рухсат бермаётгани юзасидан ПФЛга шикоят билан мурожаат қилган эди.

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан атрофлича суриштирув ишлари олиб борди. Ҳар икки томон вазиятга ўз қарашларини баён этишди. Ўтказилган юзма-юз учрашувда “Машъал” жамоаси вакиллари, футболчи ҳамда унинг ота-онаси иштирок этишди. Якунда ҳар икки томон келишган ҳолда ўртадаги йил сўнггига қадар мавжуд бўлган шартнома бекор қилинадиган ва Шоҳруҳ Достоновнинг бошқа жамоага бориб қўшилишига “Машъал” қаршилик қилмайдиган бўлди.

Мазкур масала бўйича томонлар анча вақтдан буён бир тўхтамга кела олмаётган эди. ПФЛ якунда вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқди ва ҳар икки томоннинг келишувига эришилди. Шоҳруҳ Достонов ва учрашувга ташриф буюрган унинг ота-онаси ушбу келишмовчиликнинг ижобий ҳал бўлганидан мамнунлигини билдиришди ва ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.  



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика