"Машъал": Теннис. Муваффақият одимлари
17 сен 2015 10:14
Янгиликлар
"Машъал": Теннис. Муваффақият одимлари
Спорт мажмуасида мунтазам тарзда ушбу спорт вакиллари хам машғулотлар олиб бормоқда. "Машъал" клуби қошида ташкил этилган мазкур спорт сохаларида хам муваффақиятларга эришилмоқда.
Яқиндагина маълум бўлган хабарга кўра , мубораклик ёш теннисчи Мақсуд Норпўлатов стол тенниси бўйича Саида Бурхонхўжаева мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жалб етилди. 2001 йилда туғилган ушбу спортчини чинакамига теннис мактабимиз тарбияланувчиси деб аташимиз мумкин.
Айни вақтда теннис мактабида Собиржон Ражабов ва Шохрух Кенжаев ёшларга тенниснинг сир асрорларини ўргатмоқда. Хар куни бўлиб ўтадиган машғулотларда 30 га яқин махаллий спортчилар иштирок этмоқда. Мажмуа катта теннис ва спорт теннисига мўлжалланган бўлиб, катта теннисда 12 киши, стол теннисида 15 нафар спортчи шуғулланиб келмоқда. Булардан саккиз нафарини қизлар ташкил этади.
Фаолият бошлаганига қисқа фурсат бўлган теннис мактаби дастлабки муваффақиятларига хам эришиб бормоқда. Ўтган йили Бухорода бўлган Республика хотира турнирида спортчимиз Мақсуд Норпўлатов чемпионликни қўлга киритди. Ўйлаймизки муваффақиятлар бу билан тўхтаб қолмайди. Мехнат қилинган жойда хосил хамиша юқори бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар