UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  3 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 3-тур якунланди Янгиликлар

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 3-тур якунланди

Теглар :  Машъал
Бугун Республика тайёрлов гуруҳлари ўртасида мусобақанинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Олтинчи минтақа гуруҳида ҳам ўйинлар давом этмоқда. Жумладан бугун Муборакда "Машъал" тарбиялаувчилари Қаршининг "Насаф" футбол мактаби ўсмирларини қабул қилди. Икки ёш тоифасида бўлган баҳсларнинг ҳар иккисида ёшларимиз имкониятни бой берди.

Биринчи ўйин Жонибек Эгамбердиeв бошчилигидаги 2001-2002 йил гуруҳининг баҳси билан бошланди. Ўйиннинг 7 дақиқасидаёқ учта тезкор гол ўтказиб юборган ўсмирларимиз ўйин сўнггигача вазиятни ўнглай олмади ва якунда йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тайёрлов гуруҳлари, 3-тур
"Машъал-2001-2002" - "Насаф-2001-2002" 0:4
"Машъал-2001-2002":
Аҳрор Турдиeв, Зоир Турсунов, Жаъфар Каримов, Ислом Асилбеков, Шоҳжаҳон Нормирзаeв, Жаҳонгир Абдужабборов, Жонибек Ғаффоров, Бекзод Файзиeв, Диёр Аҳадов, Руслан Хожиeв, Ёқуб Умаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Сирож Сафаров, Аброр Ҳамроeв, Элдор Хасанов, Ҳакимбек Бобоқулов, Акбар Ҳамдамов, Абдуғани Каримов, Феруз Пиримов.

Иккинчи учрашув Микола Лапа бошқарувидаги иккинчи жамоамиз ҳам кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 60 дақиқада ўсмирларимиз 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашди.

Тайёрлов гуруҳлари, 3-тур
"Машъал-1999-2000" - "Насаф-1999-2000" 0:1
"Машъал-1999-2000":
Раҳим Абдуқодиров, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳбоз Ботиров, Бекзод Аҳмаджонов, Азиз Темиров, Аллаёр Раупов, Оллаёр Неъматов, Ҳуршид Абубакиров, Муҳаммад Ҳамроқулов, Достон Ҳайдаралиeв, Зафар Акрамов.
Захирадан майдонга тушганлар: Элбек Бўриeв, Давлат Мўминов, Бобур Ражабов.

Биринчи давра ўйинлари 4 турдан иборат бўлади. Ҳар икки жамоамиз биринчи давранинг сўнгги 4-тур баҳсини сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади ва бу ўйин 24 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ўйиндан сўнг биринчи давра якунланади ва октябрь ойининг сўнгги ҳафталигида иккинчи давра ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. Тайёрлов гуруҳлари Республикада 7 та гуруҳдан жой олган ва гуруҳ ғолиблари финал қисмда иштирок этади.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика