
Жамоамиз "Андижон"га қарши ўйинга тайёргарликни бугундан бошлади. "Машъал" учун ниҳоятда муҳим бўлган ўйинга Александр Хомяков жамоаси жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Охирги турлардаги натижалар жамоамизни фақатгина ғалаба учун ундайди. Албатта олдимизда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Андижон" турибди. Ҳар икки томон учун ҳам бу ўйин аҳмияти ҳақида ортиқча гапиришни ҳожати бўлмаса керак. Бу ўйинга ҳам "газчилар" тўлиқ куч билан машғулотларни бошлаган. Таркибда йўқотишлар ва ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Машъал" учрашуви 8 май куни Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида бўлиб ўтади.