Суперлига. Дориевнинг 3 та голи меҳмонда "Сўғдиёна"га "Машъал" устидан ғалаба келтирди

2 авг 2026, 19:28
Бугун Суперлига 15-тур доирасидаги "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини бўлиб ўтди.

2 август

“Машъал” — “Сўғдиёна” 1:3

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Сардор Салоҳиддинов

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Гол: Люпчо Дориев 5, 0:1, Люпчо Дориев (пенальти) 48, 0:1, Люпчо Дориев (Милан Митрович) 60, 0:3, Азизбек Чориев 90+3, 1:3

"Машъал": 73. Владислав Русанов, 99. Бобуржон Асқаров ( 24. Ифеани Ифеани,56), 94. Фарруҳ Иброҳимов (70. Азиз Чориев, 12), 19. Тохирбек Тўхтасинов, 50. Драго Бумбар, 28. Эргаш Исмоилов, 2. Зафарбек Акрамов, 37. Шерзод Файзиев (5. Комилжон Тожиддинов, 56), 9. Иброҳим Ғанихонов, 8. Сардор Абдураимов, 10. Ҳумоюн Муртозаев (7. Влатко Стояновский, 56)

Захира: 35. Достонбек Тўхтабоев, 77. Иззатилла Абдулҳақов, 11. Маҳмуд Жўрабоев, 18. Илҳом Абдуғаниев, 27. Дониёр Нарзуллаев,

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 3. Исломжон Қобилов, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Беҳруз Жуматов, 13. Филип Иванович, 7. Петар Мичин (6. Беҳруз Асқаров, 65),10. Жавоҳир Қаҳрамонов (77. Ойбек Нурматов, 74), 17. Оллаберган Каримов (33. Шохжаҳон Султонмуродов, 87), 8. Жамшид Болтабоев, 19. Забиҳилло Ўринбоев ( 29. Амирбек Саидов, 87), 14. Люпчо Дориев ( 23. Сардорбек Ҳошимов, 87)

Захира: 74. Байрам Нажафалиев,22. Абдулазизхон Абдурашидов, 21. Саидакбар Шарипов, 18. Игорь Голбан,

Учрашув якунланди.

90+3. ГОЛ. “Машъал” ҳисобни қисқатирди. Бироз олдин жарима зарбасида омади келмаган Азизбек Чориев узоқдан жуда чиройли тарзда Митрович дарвозасига йўл топди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Дориев ўрнига Ҳошимов, Ўринбоев ўрнига Саидов, Каримов ўрнига Султонмуродов тушди.

86. ЗАРБА. Азизбек Чориевнинг ижро этган жарима зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Бу голга айланганида Митрович ҳам ҳеч нарса қила олмас эди. Зарба мукаммал чиқди.

84. Дориевнинг қулай пасини Ўринбоев голга айлантира олмади.

_DSC6891.jpg

74. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Ойбек Нурматов тушди.

71. Гол бекор қилинди, ундан аввалги вазиятда тўп “Машъал” футболчисининг қўлига тегиб йўналишини ўзгартирган эди.

69. ГОЛ. “Машъал” учрашувда ҳисобни қисқартирди. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни кўради.

65. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Петар Мичин ўрнига Беҳруз Асқаров тушди.

60. ГОЛ. Бугун Люпчо Дориевни ҳеч ким, ҳеч нарса тўхтата олмаяпти. Митровичдан узатмани қабул қилиб олган Дориев катта тезликда олдинга ўтиб дарвозага тўпни тепди, 0:3

56. ЎЗГАРИШ. “Машъал”, Шерзод Файзиев ўрнига Комилжон Тожиддинов, Бобур Асқаров ўрнига Ифеани Ифеани, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Влатко Стояновски тушди.

48. ГОЛ. Люпчо Дориев мавсумдаги 10-голини урди. У 11 метрлик нуқтадан зарбани хатосиз йўллади.

47. ПЕНАЛЬТИ. “Сўғдиёна” ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев мезбонлар жарима майдончаси ичида йиқитилди.

Иккинчи бўлим бошланди.

_DSC6898.jpg

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

40. ЗАРБА. Ҳумоюн Муртозаев “Сўғдиёна” жарима майдончаси ичида қулай имкониятдан фойдалана олмади.

38. Оллаберган Каримов узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарба кучли лекин ноаниқ.

31. “Машъал”дан кескин вазият. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Эргаш Исмоилов дарвозага тепди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

30. ЗАРБА. Дориевнинг жарима майдончаси ичидаги мураккаб зарбасини мезбонлар посбони жуда қийинчилик билан қайтарди.

_DSC7081.jpg

24. Жавоҳир Қаҳрамонов, Русанов, ва “Машъал” ҳимоячиси тўқнашиб кетди.

18. Оллаберган Каримовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

12. “Машъал” жамоасида мажбурий ўзгариш. Фарруҳ Иброҳимов рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унинг ўрнига Азизбек Чориев майдонга тушди.

5. ГОЛ. Люпчо Дориев жуда осон тарзда рақиб ҳимоячиларини чалғитиб, аниқ зарба билан пастки бурчакни аниқ нишонга олди, 0:1

3. Дастлабки дақиқалардан икки жамоа ҳам биттадан ҳужум ташкил қилишди. Икки вазиятда ҳам ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

Ўйинга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

Учрашув бошланишига барча нарса шай.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›