"Машъал": Шерзод Файзиев миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди

Narzulla Saydullayev
8 июл 2014, 15:17
"Машъал" клуби сардори Шерзод Файзиев Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги йиғинига жалб этилди.
Ҳимоячимиз 20-28 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказадиган Ўзбекистон Миллий терма жамоасига биринчи марта чақирув олди. Файзиев ушбу вақт оралиғида терма жамоамиз билан машғулотлар олиб боради.

Файзиев 1992 йилда таваллуд топган ва "Машъал" футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланди. Ушбу мавсумда жамоани барча учрашувларида жамоа сардори сифатида бошлаб тушди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›