“Машъал”: Қўзибоев ва Муртазоев шартномани узайтиришди
02 дек 2013 16:28
Янгиликлар
“Машъал”: Қўзибоев ва Муртазоев шартномани узайтиришди
Келаси йил олий лигада иштирок этадиган “Машъал” ўз таркибини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Жорий мавсум биринчи лигада тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчимиз Зоҳир Қўзибоев “Машъал” билан тузган шартномасини яна бир йилга узайтирди. Касбилик ҳужумчи бу мавсум “газчилар” сафида биринчи лига баҳсларида 20та гол уришнинг уддасидан чиқди. У биринчи босқичда 8та, иккинчи босқичда 12та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Шунингдек, касбилик яна бир футболчи Баҳодир Муртазоев ҳам “Машъал” билан шартномасини бир йилга узайтирди. Муртазоев якунига етган биринчи лига баҳсларида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. У биринчи босқичда 5та, иккинчи босқичда 3 марта гол уришга муваффақ бўлди.

championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар