

9 октябрь куни "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан сўнг икки кунлик таътилга чиққан футболчиларимиз кеча ўз қароргоҳларида тўпланди. Машғулотлар давом этмоқда ва таркибда йўқотишлар бор.
Огоҳлантиришлари сони 4 тага етгани боис Аббос Омонов, жароҳати боис Ҳумоюн Муртозаев ва Шоҳруҳ Достонов майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Машъал" навбатдаги турни 16 октябрь куни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади.



