UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Машъал" - "Пахтакор" ўйини олдидан Янгиликлар

"Машъал" - "Пахтакор" ўйини олдидан

Теглар :  МашъалПахтакор
"Машъал" эртага "Пахтакор"га қарши Олий лиганинг 28-тур учрашувини ўтказади.

Муборакда бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни аҳамият жуда ҳам юқори. "Машъал" сафардаги мағлубиятдан сўнг ўз майдонида мухлисларни хурсанд этишни истайди, "Пахтакор" учун эса қолган ҳар бир баҳс чемпионлик учун ўтади. Шу боис мазкур тўқнашув турнинг энг қизиқарли баҳсларидан бири бўлиши кутилмоқда. Ўйинни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши ҳақида хабар берган эдик. Бу учрашувда "Машъал" сафида йўқотишлар бор. Огоҳлантиришлари сони 4 тага етгани боис Дилявер Абибуллаeв майдонга туша олмайди. Унда ташқари Шоҳруҳ Достонов ва Аббос Омоновлар учун ҳам мавсум якунланди. Ҳар икки футболчимизда ҳам жароҳат бор. Ҳумоюн Муртозаeв эса сафга қайтган.

Бугун яна бир қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. Бу ёшлар лигаси доирасида бўлиб , бу ўйин ҳам медаллар тақдирини ҳал қилади. Бугун қўлга киритиладиган ғалаба ёшларимизга медаллар тақдим этиши мумкин. "Пахтакор" ёшлари эса чемпионлик учун курашни давом эттириш имкониятига эга. Шу боис ёшлар лигаси ўйини ҳам муросасиз кечади. Бу баҳсда Муҳаммадали Алиқулов "Машъал" сафида огоҳлантиришлари сони 4 тага етгани боис майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Пахтакор" ёшлари учрашуви бугун 15:00 да иккинчи майдонда, эртага асосий таркиб жамоалар ўйини эса 16:00 да асосий майдонда старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика