UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  0 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1

"Машъал": Ўтганлар ёд этилди Янгиликлар

"Машъал": Ўтганлар ёд этилди

Теглар :  Машъал
Бугун 9 Май юртимизда Хотира ва қадрлаш куни.

Шу муносабат билан «Машъал» ПФК болалар футбол мактаби тарбияланувчилари ва бир қатор футбол мактаб мураббийлари, марҳум Баҳром Вафоев ва клубнинг ашаддий мухлиси бўлган Бахриддин Рўзиев, ҳамда клуб академиясининг собиқ директори, Борис Серостановларнинг қабрлари зиёрат қилиниб қуръон тиловат қилинди.



Шундан кейин мураббийлар ва футбол мактаб  тарбияланувчилари  “Хожа Абдуллоҳ, ибн Муборак ал- Марвазий ” зиёратгоҳига ташриф буюриб буюк авлоний хоклари зиёрат қилинди.

Шунингдек «Машъал» ПФК да фаолият юритган мутахасис, Бахтиёр Давлатов ва «Машъал» жамоамиз тарбияланувчиси ва футболчиси марҳум, Александр Шадрин лар яна бир бор ёдга олинди.



Бахтиёр Давлатов Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган.

Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович 2013 йил оламдан  ўтган.



Александр Шадрин 1988 йил таваллуд топган ушбу футболчи «Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2006 2010 йиллар мобайнида Олий лигада тўрт мавсум “Газчилар” шаънини ҳимоя қилган. 2011 йил «Навбаҳор» да тўп сурган. 2012 йилдан 2016 йилга қадар «Локомотив» либоси остида майдонга тушган. Миллий терма жамоамиз сафида 4да баҳсда майдонга тушиб 1та гол киритган. Унинг киритган тарихий голи миллий терма жамоамизнинг Япония устидан сафарда ғалаба қозонган ягона учрашуви бўлиб турибди. Шадрин 2014 йилнинг 21 июньида оламдан  ўтган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика