UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  3 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  1 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  4 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  6 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  0 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  0 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  7 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  21 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  11 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  89 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  32

"Машъал" "Машъал-2"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди Янгиликлар

"Машъал" "Машъал-2"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди

Теглар :  Машъал-2Машъал
Бугун Ўзбекистондан кубогининг 1/16 финал босқичида икки жамоамиз тўқнаш келди. Биринчиликдаги "Машъал-2" расмий мезбон мақомида асосий таркибимизни қабул қилди.

Учрашувнинг 38 дақиқасида Шокир Юлдашевнинг зарбаси аниқ чиққан эди лекин Илёсов маҳорат кўрсатди. Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳеч бир жамоа дарвозаларни ишғол эта билмади ва жамоалар танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлимни ҳам биринчилик жамоамиз шижоат билан бошлади. Баҳодир Муртозаевнинг зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар ҳар икки жамоа ҳужумлар ташкил этган бўлса ҳам дарвозаларни ишғол эта олмади. Асосий 90 дақиқаликда ҳисоб очилмади ва қўшимча 15 дақиқадан икки бўлимга ўтилди. Биринчи 15 дақиқаликда ҳам ҳеч бир жамоага гол киритиш насиб этмади. 110 дақиқада Зоҳир Қўзибоев ҳакамга эътирози учун майдондан четлаштирилди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ғолиб аниқланмади ва омад лотореясига ўтилди.

Пеналтилар серияси ҳам муросасиз кечди якунда асосий таркиб жамоамиз 8:7 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кейинги босқичга йўл олган асосий таркиб жамоамиз нимчорак финал ўйинини 25 март куни "Пахтакор-2" - "Сўғдиёна" учрашуви ғолибига қарши ўтказади.

Ўзбекистон кубоги, 1/16 босқич
Муборак, 19.03.2016, Баҳром Вафоев номли стадион

"Машъал-2" - "Машъал" 0:0 (пен 7:8)
Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), Б. Канназаров (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Р. Абдувохидов (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Карши).
Огоҳлантириш: Аваз Агалиев (23), Баҳодир Муртозаев (55),
Четлаштириш: Зоҳир Қўзибоев (110),
"Машъал-2": 74.Раҳимжон Давронов, 2.Муҳаммад Тошпўлатов, 5.Дониёр Умаров, 8.Алибек Раҳматуллаев, 9.Баҳодир Муртозаев (c) (6.Аллаёр Раупов 60), 10.Санжар Аҳмедов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Суннатилло Рустамов, 15.Аҳроржон Иноятов, 17.Носирбек Эронов (24.Ёдгор Назаров 95), 20.Шокир Юлдашев.
Захира: 30.Ҳусан Олимжонов, 4.Садриддин Бозоров,18.Ойбек Жўраев, 19.Таваккал Абдураҳмонов.

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шайқулов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зоҳир Қўзибоев (c), 9.Ҳумоюн Муртозаев (90.Зафар Тўраев 60), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (19.Мирзоҳид Ғофуров 92), 24.Сирожиддин Раҳматуллаев, 25.Ихтиёр Тошпўлатов (10.Жамшид Ҳасанов 62), 27.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 55.Аваз Агалиев.
Захира: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3.Ғиёсжон Комилов, 21.Турсунмурод Ҳамдамов, 96.Шоҳжаҳон Қиличев.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика