"Машъал": Кубок баҳсларига тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
23 мар 2017, 10:01
Олий лиганинг 3-турида сафарда “Шўртан”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Машъал" бир неча кунлик таътилдан кейин, Ўзбекистон кубоги баҳсларига ҳам тайёргарликни бошлади.

Тошкент шаҳрида бўлаётган йиғинда жамоанинг барча аъзолари иштирок этмоқда, фақат тожикистонлик Умеджон Шарипов бундан мустасно. Хабарингиз бор Шарипов Тожикистон терма жамоаси йиғинига жўнаб кетган. Жамоанинг қолган барча аъзолари аъло кайфиятдалар. Эслатиб ўтамиз «Машъал» кубок учрашувларидаги дастлабки баҳсини сафарда 25 март куни, Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўтказади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›