
1-турни сафарда Жиззахнинг "Сўдиёна" клубига қарши ўтказган жамоамиз 23 март куни илк уй учрашувини ўтказади. Дастлабки уй учрашуви олдидан жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар билан таништирув бўлиб ўтади. Унда жамоа бош директори Илҳом Қурбонов, бош мураббий Александр Хомяков, футболчилар ва мухлислар иштирок этади. Ушбу таништирув маросимига барча ОАВ таклиф этилади. Маросим эртага 11:00 да Баҳром Вафоев номли стадионнинг матбуот анжуманлари залида бўлиб ўтади.