UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  0 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  5 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  17 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогининг ярим финалида ўйнайди Янгиликлар

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогининг ярим финалида ўйнайди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек Қашқадарёда вилоят ҳокими кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Унда "Машъал"нинг биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Дилшод Андаев бошчилигидаги жамоамиз кеча гуруҳ босқичидаги сўнгги 4-тур баҳсини ўтказди. 1 февраль куни эса 3 тур баҳсини ўтказган эди. 3 тур ўйинида "Нуристон"га қарши майдонга тушган футболчиларимиз 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Темур Юмангулов ва Миржалол Қосимов муаллифлик қилди.

Қашқадарё ҳокими кубоги, 3-тур.
Косон. 01.02.2015

"Машъал-2" - "Нуристон" 2:1
Голлар:
Темур Юмангулов, Миржалол Қосимов.

Гуруҳдаги сўнгги тур баҳслари кеча бўлиб ўтди. "Машъал-2" унда "Пўлати"га қарши ўйин ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳдан чиқишни уддалаб бўлган жамоамиз бу ўйинда бир қатор кўрикдаги футболчилар хизматидан фойдаланди.

Қашқадарё ҳокими кубоги, 4-тур.
Қарши. 03.02.2015

"Машъал-2" - "Пўлати"  2:2
Голлар:
Миржалол Қосимов, Сардор Сулаймонов.

Ушбу натижалардан қайд этган биринчи лигамиз жамоаси гуруҳда 3 та ғалаба ("Шўртан-2"  4:0, "Аланга" 2:0 , "Нуристон" 2:1 ), битта дуранг ("Пўлати" 2:2 ) қайд этиб , 10 очко билан биринчи ўринда тугатди.

Энди ҳар икки гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олди. "А" гуруҳидан "Шўртан" (ёшлар) ва "Насаф" (ёшлар) жамоалари чиқишни уддалаган бўлса, "B" гуруҳидан "Машъал-2" ва "Нуристон" ярим финалга чиқди.  Ярим финал баҳсларининг биринчиси  мос равишда "А" гуруҳи ғолиби "Шўртан" (ёшлар) ва "B" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби "Нуристон" жамоалари ўртасида бўлса, иккинчи ўйин "B" гуруҳ ғолиби "Машъал-2" ва  "А" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби "Насаф" (ёшлар) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки ярим финал баҳси эртага "Насаф" академиясининг сунъий майдонида 10:00 ва 12:00 да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика