UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  3 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  4 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  7 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этмоқда Янгиликлар

"Машъал-2" Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этмоқда

26 январда Қашқадарё ҳокими кубоги баҳслари старт олди.
Унда "Машъал"нинг биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоаси иштирок этмоқда. Дилшод Андаев бошқарувидаги ушбу жамоа мусобақадаги иштирокини бошлади. Бу турнирда 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда соврин учун курашмоқда. "Машъал" иштирок этаётган "B" гуруҳида биринчи лига жамоамиздан ташқари "Шўртан" (ёшлар), "Аланга" (биринчи лига), "Пўлати" ва "Нуристон" (иккинчи лига) жамоалари ҳам ўрин олган.  Айтиб ўтиш керакки , мусобақа Ғузор, Қарши, Косон стадионларида бўлиб ўтмоқда.

Душанба куни "Машъал-2" биринчи тур баҳсини "Аланга"га қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоамиз голларига Русул Жўраев ва Темур Юмангуловлар муаллифлик қилди.

Қашқадарё ҳокими кубоги. 1-тур
Косон. 26.01.2015

"Аланга" - "Машъал-2"  0:2 (1:0)
Голлар
: 0:1 Расул Жўраев (33), 0:2 Темур Юмангулов (62).

Иккинчи тур баҳслари эса кеча бўлиб ўтди. Косонда "Шўртан" ёшларига қарши ўйинда биринчи лигамиз йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Қашқадарё ҳокими кубоги. 2-тур
Косон. 30.01.2015

"Машъал-2" - "Шўртан" (ёшлар)  4:0 (2:0)
Голлар:
1:0 Миржалол Қосимов (11), 2:0 Шокир Юлдашев (40), 3:0 Шамсиддин Саъдуллаев (75), 4:0 Санжар Аҳмедов (82)

Энди навбатдаги учинчи тур баҳслари эртага бўлиб ўтади. Унда жамоамиз "Нуристон"га қарши майдонга чиқади.

Ҳоким кубогининг икки гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ярим финалга йўл олади. Мос равишда гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар иккинчи гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳибига қарши майдонга чиқади. Ғолиб жамоалар финалда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика