“Машъал-2”: Назорат учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди
24 мар 2017 16:03
Янгиликлар
“Машъал-2”: Назорат учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди
Диёрбек Мирзабоев шогирдлари дастлаб Тошкент шаҳрида “Локомотив-БФК” ва “НБУ-Осиё” жамоаларига қарши баҳс олиб борди ва ҳар иккаласида ҳам рақибларини бир ҳил 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундан сўнг қолган учта назорат учрашуви, Янгиер шаҳридаги жамоамизнинг машғулотлар қароргоҳида ташкил этилди.
Бу гал “Зомин” жамоаси 4:0, Қозоғистоннинг “Ордабаси” ўринбосарлар жамоаси 2:0 ҳамда "Янгиер" жамоаси 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Бешта назорат баҳсида ҳам ғалаба қозонга ёш мутахассис, Диёрбек Мирзабоев жамоаси 19 март куни қисқа таътилга чиқишди. Жамоамиз аъзолари кеча, Муборакка етиб келишди. "Машъал-2" чемпионатнинг дастлабки баҳсини 1 Апрел Шанба куни Муборакда "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасига қарши ўтказади. Учрашувга соат 15:00 да старт берилади.
"Машъал-2" жамоаси матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар