

Таркибда бир қанча ўзгаришлар юзага келди. Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган бўлсада уларни ўрнини тўлдириш мақсадида янги футболчиларни таркибга жалб қилдик. Диёр Мирзабоев бошқарувидаги "Машъал-2" назорат баҳслари орқали жамоани шакллантирмоқда. 22 июнь куни "Машъал-2" сафарда "Бухоро" ўринбосарлари билан Бухорода назорат учрашуви ўтказди. Учрашувда жамоамиз вакиллари 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, "Машъал-2" яна 3та назорат баҳсида майдонга тушади.

Назорат баҳслари
22.07.2017. “Бухоро” (ўринбосарлари) – “Машъал-2”. 2-1
26.07.2017. 18-00: “Насаф-2” - “Машъал-2”
28.07.2017. 18-00: “Шўртан” (ўринбосарлари) “Машъал-2”
05.08.2017. 18-00: “НБУ-Осиё” - “Машъал-2”.



