Мартино: "Ди Мария дунёнинг энг яхши беш ёки ўн футболчиси сафига киради"

Tolibjon Qosimov
4 сен 2014, 11:52
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино, терма жамоа ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария номига илиқ сўзлар айтиб ўтди.
Жанубий америкаликлар ўртоқлик учрашувида Германия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ди Мария бу ўйинда 1 та гол урди ва 3 та голли пасга муаллифлик қилди.

"Ди Мария бир клубдан иккинчисига ўтиб, ўсишда давом этмоқда. Мен уни дунёнинг беш ёки ўн энг яхши футболчилари сафига киришини айтганман. Мен "Барселона" мураббийи бўлганимда ундан жуда кўп азият чекканман. Афсуски, у жаҳон чемпионатининг финалида ўйнамади" - дейди Мартино.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›