Мартинес "Интер" билан шартномасини узайтиради
17 фев 2021 09:40
Янгиликлар
Мартинес "Интер" билан шартномасини узайтиради
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клуб билан шартномасини узайтиради.
Лаутаронинг янги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган бўлади. Аргентиналик форварднинг маоши бир мавсум учун 2,5дан 4,5 миллионгача ошади. Шартномада шунингдек забт этиш жуда ҳам осон бўлган бонусли бандлар ҳам бўлади. Шу билан бирга янги битимда харид қилиш ҳуқуқи бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган ва унда эҳтимолий харид нархи 111 миллион евро этиб кўрсатилган.
Лаутаро жорий мавсум "Интер" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар