Мартинес: “Бельгия учун саралашни 1-ўринда тугатиш жуда муҳим”

10 сен 2019, 07:59
Бельгия терма жамоаси устози Шотландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Бу жуда ҳам муҳим ўйин эди. Биз деярли Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритдик. Аммо бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас. Бельгия учун саралашни биринчи ўринда якунлаш жуда муҳим. Етакчиликни сақлаб қолиш керак. Ўйинга келсак, у жуда яхши ўтди. Сифат ва меҳнаткашлик кўриниб турди. Ҳар бир голимиз ёқди. Ҳимоячиларимиз гол ургани ҳам зўр бўлди”,—дейди Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›