Марсело: "Худди биринчи марта Бразилия терма жамоасига чақирилгандекман"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2015, 15:18
"Реал" ҳимоячиси Марсело Жуниор Бразилия терма жамоасига чақирилиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Ўзимни худди биринчи марта миллий терма жамоадан чақирув олгандек ҳис қиляпман. Жуда бахтлиман. Бразилия терма жамоаси ҳар қандай футболчи учун ўзгача аҳамият касб этади. Майдонда ҳеч қачон кучимни аямаганман, аммо таркиб борасидаги қарорни мураббий қабул қилади" - дейди Марсело.

Бразилия терма жамоаси 26 март куни Парижда Францияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›