

"Анча вақтдан бери "Ювентус" билан шартнома имзолашим ҳақида эшитяпман. Одамлар жуда кўп нарсаларни ўйлаб топишади. "Реал"дан кетишни хоҳламайман ва клуб мени сотади деб ўйламайман. Бу ерда менга ҳаммаси маъқул. Бошқа жамоалар менга қизиқиш билдираётгани ёқимли, лекин "Ювентус" ҳақида ҳеч нарса билмайман", - деди Марсело инстаграмдаги тўғридан-тўғри эфир пайтида.




