Марсело: "Журналистлар бизга ҳасад қилишади"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2018, 16:08
"Реал" ҳимоячиси Марсело сўнгги вақтларда кўп танқид қилинаётган жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини ҳимоя қилди.

"Лопетеги - ажойиб мураббий. Менимча, у ўз ишини жуда яхши уддалаяпти. Юта олмасанг қийналасан, аммо инқироз ҳақида сизлар - журналистлар гапирмоқда. Сизлар жамоага зарар келтириб, кийиниш хонасидаги атмосферани бузмоқчисиз. Шунчаки ҳасад қиласиз, чунки футбол ўйнашни билмайсиз.

"Реал"дан кетишим? Ҳеч қандай таклиф ҳақида эшитганим йўқ" - дейди Марсело.

Олдинроқ, бразилиялик "Реал" раҳбариятидан уни "Ювентус"га қўйиб юборишни сўрагани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana