UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Марсело Бьелса лойиҳаси ёхуд Англия термасининг янги юлдузи Кэлвин Филлипс ҳақида Янгиликлар

Марсело Бьелса лойиҳаси ёхуд Англия термасининг янги юлдузи Кэлвин Филлипс ҳақида

Англия терма жамоаси Еврони Хорватия устидан қозонилган минимал (1:0) ғалаба билан бошлади.

29 йилдан буён илк марта йирик мусобақада инглизлар таркибида "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" аъзолари йўқ эди. Бироқ 25 ёшли Кэлвин Филлипс – "Лидс"нинг 2004 йилдан буён термадаги биринчи вакили бор эди. 

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб Стерлинг эътироф этилган бўлса-да, таянч зона вакили Филлипс камида жамоадошичалик эътирофга лойиқ ўйин кўрсатди: айнан у Рахимга гол бўлган вазиятда ажойиб узатмани амалга оширди ва умуман олганда ҳам ишончли ўйин ўтказди. Кэлвин хорватлар ҳужумига қарши туришда олд қаторларда эди ва тўпни эгаллагач, ҳужумларни, кескин узатмалари билан бошлаб берди. 

Бугун Филлипс ҳа, терма жамоа аъзоси ва Еврода майдонга тушмоқда, лекин бунинг ортида унинг оғир шахсий ҳаёти турибди: қаҳрамонимиз йўқчиликда катта бўлди, отаси ҳалигача қамоқда, у кўпроқ тасодиф туфайли (бутун оиласи мухлислик қиладиган клуб) "Лидс" академиясига боради ва пул ёки бошқа жиҳатларни ўйламай, қуйи дивизионлардан АПЛгача кўтарилди.


Филлипс Бьелса туфайли бугунги даражага чиқди. Мураббий футболчини шахсий лойиҳаси сифатида кўрди

14 ёшида Филлипс катта тасодиф ва мўжиза туфайли "Лидс" академиясига бориб қолади. Кунлардан бир кун у собиқ жамоаси "Уортли"нинг маҳаллий мусобақадаги ўйинини томоша қилишга келади (у ердан қаҳрамонимиз кучлироқ дейилган "Фарсли"га ўтиб кетганди). Аммо жамоада футболчилар етишмовчилиги кузатилади. Болалар эски таниш-билишлик, дўстлик туфайли Кэлвинни майдонга тушишга кўндиришди ва тезда унга форма ҳам топиб беришди. 

Ўша ўйинни "Лидс" скаути ҳам томоша қилаётган эди. Уни Филлипснинг усталик билан амалга оширган "подкати" ҳайратга солди: у нафақат тўпни олиб қўйди, балки ҳужумни ҳам бошлаб берди. Шу орқали Кэлвин "Лидс" академиясига таклиф қилинди. 

"Уортли"да Филлипс қайсидир маънода тасодифан бўлиб қолганди – отасининг дўсти унинг хиёбонда тўп тепаётганини кўриб, машғулотга чақиради. "Лидс" таклифидан кейин Кэлвиннинг онаси "Фарсли"га ўғлини қўйиб юборишни сўраб, хат ёзади. Клубдагилар ўйинчини йўқотишни истамасди ва қуйидагича жавоб берди: "Умид қиламизки, кам сонли болаларгина профессионал футболчи бўлишини тушуниб турибди". 

2014 йил Филлипс "Лидс" билан биринчи профессионал шартномасини имзолади, 25 ёшга келиб, барча мусобақаларда 200дан ошиқ ўйин ўтказди. Профи бўлиб ҳам спортчи барчасини қаерда бошлаганини унутмади. Машғулотлардан кейин у оддий ўртоқлари  билан Армлидаги кичкинагина майдончада кўча чангитарди.

Филлипснинг фаолиятидаги муҳим бурилиш Марсело Бьелса туфайли амалга ошди. Аргентиналик "Лидс"ни 2018 йил Чемпионшипда қабул қилди ва биринчи навбатда унинг аъзоларини тўплади ҳамда кейинги мавсумда ким, қаерда ўйнашини гаплашиб олди. "Мен у ҳақида деярли ҳеч нарса билмасдим, – эслайди Филлипс. – Фақатгина уни "El Loco" ("ақлдан озган" – championat.asia) дейишларини билардим". 

Бьелса хонага кирарди ва футболчининг ортида турарди. Қўлини ҳар бир футболчининг бошига қўярди ва худди рицарлик қасамёдидагидек шогирдларига қайси позицияда ўйнашини айтарди. "У мисол учун Руфанинг бошига қўлини қўйди ва деди: "Тўққизинчи рақам". Бунинг ўзига хос маъноси бор ва у форвард эканлигини билдирарди. Бошқа футболчилар ҳам ўз позициясини билиб олди. Навбат менга етди: "Тўртинчи рақам". Мен саккиз рақамини кутгандим ва ортимга қайрилдим: "Нима?". У адашди деб ўйладим", – хотирлайди Кэлвин.

Йўқ, Бьелса адашмаганди. У Филлипсни буткул ўзгартиришни ният қилганди, бокс-ту-боксдан таянч ярим ҳимоячисига, ҳимоявий ҳаракатларда "қўшиши", тўп учун курашда янада яхшироқ ҳаракат қилишини истаган. "Мен ҳимоячи эмасдим ва ўзимни умуман бу ролда кўрмасдим, – дейди Кэлвин. – Бир мавсум аввал мен бир нечта гол ургандим. Шу сабаб илк бор мен орқада ўйнашимни айтишганида, ўзимга савол бердим: "Бу ерда ўзи нима бўляпти?". 

Бьелса режасини амалга ошириш учун анча меҳнат қилиш талаб қилинарди. "Мен яхши спорт формасида эмасдим. Мураббий барчага бир хил талаб қўйди, у ҳар биримиз вазн ташлашимизни сўради. У биз камроқ таом танаввул қилишимиз кераклигини айтди. Мен ҳар ҳафта мунтазам равишда истеъмол қилаётган овқатимни камайтириб борардим. Ширин картошка ва жўжа барбекюсини тановвул қилардим. Бу қийин жараён. Унинг фикрича, сиз енгилроқ бўлсангиз, яхшироқ ўйнайсиз", – дерди Филлипс.

Бьелса штаби ҳар бир футболчининг маълум оғирликда бўлишини истар ва буни назорат қилади ҳамда футболчи меъёрдан ошмаса, талабга жавоб берса, истаган нарсасини ейиши мумкин, ҳатто кетчуп ҳам. Агар вазн ошиб кетса, футболчи спорт олими билан биргаликда машғулотга йўл олади, масалан, велосипедда.

Бьелсанинг яна бир бошқа ритуали – ҳар бир футболчи билан меҳмонхонада индивидуал учрашувлар. Одатда улар 15 дақиқа давом этади. Филлипс – мураббий бир неча бор суҳбатлашадиган кам сонли футболчилардан. Суҳбат давомида Бьелса Кэлвин қандай ҳаракат қилиши, қайси ғояларни амалда синаб кўриши кераклигини, ўйин боришини қандай ўзгартириш зарурлиги, марказий ҳимоячиларнинг орасидаги бўш зонада ҳаракат қилиш кераклигини ва тўпни эгаллагач, таваккал қилишдан қўрқмасликни уқтирарди.

"Тhe Athletic" манбасининг маълумотига кўра, Бьелса Филлипсни "шахсий лойиҳаси" сифатида кўрган. "Марсело шогирдларини бино ёки саройлар сифатида кўради, ўзи эса уларнинг архитектори", – қўшимча қилади манба.  

Филлипс эса доимо "Лидс"га содиқ бўлган ва кетиш ҳақида ўйламаган – ҳаттоки жамоа Чемпионшипда ўйнаётганда ҳам, унинг трансфери учун тахминан 20 миллион фунт беришга тайёрлар бор эди. Клуб директори Ангус Киннер шундай дейди: Кэлвин – садоқат тимсоли: "У молиявий жиҳатдан умуман ўринсиз қарор қабул қилди – "Лидс" таркибида [Чемпионшипда] яна бир йил қолди. Бунда маъно йўқ эди. Лекин у шундай қарор қабул қилди, чунки клубга ишонарди. У клубни яхши кўрарди".

Кэлвиннинг отаси қамоқда, онаси эса тўйиб овқатланмас ва икки жойда ишларди

Филлипс "Лидс" стадионидан унча узоқ бўлмаган Армли туманида катта бўлди. Онаси – ирландиялик, отаси – Ямайка фуқароси. Жуфтлик уч эгиз фарзанд кўришади – Кэлвин, опаси Дерен ва учинчи фарзанд ҳам қиз бўлган, лекин бир неча ойда ҳаётдан кўз юмган. 

Ҳар кун тонгда Филлипс "Лидс" базаси томон кетаётганида, йўл-йўлакай отаси Марк "ўтирган" "Уилстун" қамоқхонаси ёнидан ўтади. "Болалигимда у баъзан ҳаётимда пайдо бўлар, баъзан йўқолиб қоларди. Қамоқхонага тушар, кейин озод этиларди. У ёмон гуруҳга қўшилиб қолган: гиёҳванд моддалар, жанжаллар ва шу каби", – хотирлайди футболчи "The Times"га берган интервьюсида.

Кэлвин вақти-вақти билан отасидан хабар олгани боради, аммо қамоқхона ҳавоси унга ёқмайди. Шунинг учун икки ҳафтада бир телефон орқали суҳбат қуришни маъқул кўради. "У мен билан фахрланади. АПЛга чиққанимиздан икки ҳафтача ўтиб, телефон қилиб: "Эшит". Телефон трубкасига яқин турган одамлар "Бирга ҳаракат қиламиз" ("Лидс" мадҳияси – "Championat.asia")ни куйлар ва деворни уришарди", – дейди Филлипс.

Отаси кўпинча оиладан узоқда бўлгани туфайли асосий оғирлик онанинг елкасида эди. Ўзи ва тўрт нафар фарзандининг қорнини тўйдириш учун тинмай меҳнат қилиш талаб қилинарди. Бутун оила учун уч дона кровать бўларди – Кэлвин ва акаси икки ўринлисида бирга ухлашса, икки синглиси қолган икки кроватда ухларди, болаларнинг онаси эса диванда дам оларди.

"Мактабда менга бепул овқат беришарди. Ошхонада усти ўралган (сотиб олинган) ланч билан келадиган, бутерброд ва шоколадли батончиклар ейдиган болаларни кўрардим. Баъзи болалар устимдан куларди: "Сен текин овқат оласан". Мен уйга келиб, шундай дедим: "Ойи, нега мен тушликка егим келган нарсани сотиб олиб, ўзим билан олиб бора олмайман?" У бизни бунга имконимиз йўлигини тушунтиришга ҳаракат қиларди. Баъзи кунлар онам кечки овқатни емас, бор нарсани қорнимиз тўйиши учун бизга қолдирарди. У бизни боқиш учун етарли пул топиш учун икки жойда ишларди", – дейди Кэлвин.

Оғир болалик Филлипсни бошқаларга ёрдам беришга ўргатди. У мунтазам равишда Уортлида хайрия акцияларини амалга оширади ва муҳтожларга ёрдам беришга уринади: "Лидс"нинг турли хайрия лойиҳаларида қатнашади ва бемор болаларга ёрдам беради.  

Яқинлари Кэлвин учун ҳаётидаги энг асосий инсонлигича қолади. "Билмасам, балки футбол ўйнаётганимнинг асосий сабаби – бу менинг оилам. Мен худдики буни улар учун қиламан".

Эгизак опаси Филлипсга ҳазил тариқасида, Кэлвиннинг иши осон дейди. Сабаби унинг ўзи Лондонда қамоқхона хизматида фаолият олиб боради. "У кўришганимизда ҳар сафар менга буни айтади. Аммо у мен билан, мен у билан ғурурланганимчалик ғурурланади", – жавоб беради Кэлвин.

Шунингдек, унинг қиз ўртоғи бор Эшли – улар мактаб даврида танишган. Орадан 12 йил ўтди, улар шунча вақтдан буён бирга. "Мен бошқа ҳеч ким билан учрашишни истамайман, сабаби биз у билан жуда яқинмиз. Мен кўпроқ суҳбатлашадиган инсонларим доирасини жиддий назорат қиламан. Янги танишларнинг деярли барчаси билан маълум масофа сақланади", – тан олади Филлипс.

Футболчининг бувиси ҳам "Лидс"ни яхши кўрарди. Вэл ҳаётдан кўз юмганида клуб ғалабасини унинг хотирасига бағишлаган 

Филлипс болалигидан бувиси Вэл билан яқин эди. Кейинроқ бувиси "Лидс"нинг АПЛгача босиб ўтган йўли ҳақидаги ҳужжатли фильм "Бизни уйга қайтаринг"нинг бош қаҳрамонларидан бирига айланди. У Билли Оушеннниг "When The Going Gets Tough, The Tough Get Going" қўшиғига рақсга тушганди. Фильмнинг тақдимот маросимига Кэлвин бувиси ва ойиси ҳамроҳлигида келади.

Вэл "Лидс"ни жуда яхши кўрар ва клубнинг ашаддий мухлисаларидан бири эди. Айнан у набираси "Астон Вилла"га ўтмай, Чемпионшипда яна бир мавсум ўйнашига асосий сабабчи бўлган. Ўша йили "Лидс" АПЛга йўлланмани қўлга киритди, Филлипс эса муваффақиятнинг асосий "айбдорларидан" бирига айланди.

2021 йил февралида қаҳрамонимизнинг бувиси ҳаётдан кўз юмди ва севимли клуби унинг хотирасини ёд олди. "Лидс" "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалаба (3:0)ни Вэл хотирасига бағишлади. Кэлвин ўйинлардан аввал ҳалигача бувиси Оушеннинг қўшиғига тушган рақси видеосини томоша қилишини тан олди.

***

Кэлвинни нафақат унинг аҳил оиласи, балки Бьелса ҳам қўллаб-қувватлайди. "Лидс" машғулотларидан бирида Марсело шогирди Филлипс мамлакат миллий термаси сафида ўйнашини исташи ҳақида очиқчасига айтганди. Бу ҳақида кейинроқ футболчи ҳам эслаган: "Биз узатмалар устида ишлаётгандик, ўшанда у менга: "Мен сен шу каби узатмаларни "Уэмбли"да амалга ошираётганингни кўришни сабрсизлик билан кутяпман".

13 июнь. "Уэмбли". Филлипс Стерлингга голли узатмани амалга оширди.

Бугун тунда эса Англия терма жамоаси Шотландияга қарши майдонга тушади.

Англия

Чемпионат Европы. Группа D . 2-тур

19/06/2021, 01:00

0
:
0
Тугади

Шотландия

Стадион: Wembley, 20306 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
63'  Фил Фоден (Джек Грилиш)
74'  Гарри Кейн (Маркус Рэшфорд)
15'  Джон Макгинн
76'  Билли Гилмор (Стюарт Армстронг)
86'  Че Адамс (Кевин Нисбет)
87'  Стивен О'Доннелл

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика