

"Барселона"нинг ёш футболчиси Конрад де ла Фуэнте клуб билан 4 йиллик шартнома тузди. Ўйинчи ўзига 20-рақамни танлади.

Кўплаб ОАВнинг хабарига кўра, "Марсель" футболчи учун 3,5 миллион евро тўлайди.
Ярим ҳимоячи "Барселона Б" таркибида ўйнаган ва вақти-вақти билан асосий жамоага чақирилган. Америкалик ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида 2 та ва Испания Кубогида 1 та ўйин ўтказди.



