Маротта: "Видаль тиззасидаги жароҳат туфайли "Манчестер Юнайтед"га ўтмади"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2014, 18:29
"Ювентус" бош директори Беппе Маротта нега жамоа ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтмагани ҳақида гапириб берди.

"Унга тиззасидаги жароҳат ҳалақит берди ва ҳозир ҳам жисмоний ҳолатини тиклай олмаяпти. Биз уни жамоада сақлаб қолмоқчимиз. Видаль билан бекорга шартномани узайтирганимиз йўқ" - дейди Маротта.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›