

"Ювентус" бош директори Жузеппе Маротта Поль Погба ва Альваро Моратанинг қайтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни изоҳлаб ўтди. У ҳеч нимани рад қилмади.
"Мората ва Погба? Шахсан ўзим уларнинг қайтишига ишонмайман, лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин. Уларнинг ҳар иккиси яхши футболчилар ва яхши йигитлар. Лекин, уларнинг трансфер нархи бизга тўғри келмайди. Погба кетгач, биз кучсизландик", - деди Маротта.




