Марокаш Белларабини ўз сафида ўйнашини истамоқда

Narzulla Saydullayev
13 сен 2014
"Байер" ярим ҳимоячиси Карим Беллараби Марокаш терма жамоасида ўйнаши мумкин, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Беллараби Берлинда туғилган ва Германия ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган. Бироқ 24 ёшли футболчининг отаси марокашлик бўлгани учун Марокаш терма жамоаси таркибида ўйнаши мумкин. Чунки у ҳали Германия миллий терма жамоасида умуман майдонга тушмаган.

Bild нашрининг хабарига кўра, Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Баду Эзаки пайшанба куни Беллараби билан учрашиб гаплашиб олган.
 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net