Марокаш — Африка миллатлар кубоги-2025 мезбони
27 сен 2023 17:26
Янгиликлар
Марокаш — Африка миллатлар кубоги-2025 мезбони
Африка футбол конфедерацияси (CAF) матубот хизмати Африка миллатлар кубоги-2025 Марокашда ўтишини эълон қилди.
Аввалига мусобақа Гвинеяда ўтиши керак эди, бироқ мамлакатдаги инфраструктура талаб даражасида эмаслиги туфайли турнирни бошқа мамлакатга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди.
2027 йил мусобақа учта мамлакатда ўтади — Кения, Уганда ва Танзания.
Мусобақанинг амалдаги соҳиби Камерун терма жамоаси ҳисобланади. Камерунликлар финалда Мисрни пенальтилар сериясида таслим этган (4:2). Мусобақада Миср термаси энг кўп ғалаба қозонган — 7 марта, Камерунда 5 та титул, Ганада эса 4 та кубок бор.
Кейинги йилдаги мусобақа Кот‑д’Ивуарда январь‑февраль ойларида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар