Марлен Чобанов "Турон" футболчисига айланди

Alisher
18 янв 2022, 16:04
"Турон" мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган марказий ҳимоячи Марлен Чобанов билан бугун расман шартнома имзолади.

Маълумот учун, Чобанов бугунга қадар Киевнинг "Оболонь" клуби ёшлар жамоаси (2019-2020)да ва Тошкентнинг "Пахтакор" клуби (2020-2021)да ўйнаган. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. 

"Турон" футбол клуби Марлен Чобановга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайди. Жамоамизга хуш келибсан, Марлен!", - дейилади клуб хабарида.

Бунга қадар ҳимоячининг яйпанликлар сафига ўтиши ҳақида "Эшитдик-да!" рукни орқали маълумот берган эдик.

Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг икки ҳимоячиси "Турон"га ўтмоқда 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcturon.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›