Маркос Рохо "Эвертон"га ўта олмаганидан ғазабда
09 авг 2019 15:32
Янгиликлар
Маркос Рохо "Эвертон"га ўта олмаганидан ғазабда
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо трансферлар ойнасининг сўнгги кунида "Эвертон"га ўтиши амалга ошмай қолганидан норози.
Аргентиналик "қизил иблислар" сафига Гарри Магуайр келиб қўшилганидан сўнг, ўйин амалиётисиз қолишдан қўрқмоқда.
"Эвертон" эса футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи эди, аммо битим амалга ошмай қолди.
Рохо якунланган мавсум "қизил иблислар" сафида 8та ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи МЮ таркибига 2014 йилда "Спортинг" клубидан келиб қўшилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Фикрлар