

"Шундай катта клубда бўлсанг, бу ердан кетиш қийин. "Эвертон"га ўтиш варианти ҳам бор эди, аммо МЮ мураббий ва раҳбарларининг қарори туфайли бу иложсиз бўлиб қолди. Энди декабрь ойига қадар асосий таркибдаги ўрним учун курашишимга тўғри келади. Бошланғич таркибга кира олмасам, жамоадан кетишга ҳаракат қиламан", - дейди Рохо.



