Маркос Алонсо Испанияга қайтишни хоҳлайди

Alisher
8 июн 2022
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо Испания чемпионатига қайтиш хоҳишини билдирди.

"Испанияга қайтишни хоҳлашимни айтганман, аммо барчаси менга боғлиқ эмас. Ватанимда яна ўйнаш хоҳишим бор", - дейди Алонсо.

Алонсо 2021/22 йилги мавсум "Челси" таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.

31 ёшли испан "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Май сўнггида унга "Барселона" томонидан қизиқиш борлиги айтилган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Onda Cero