Маркос Алонсо ҳамда Жоржиньо “Бавария”га қарши жавоб ўйинида “Челси”га ёрдам бера олмайди

26 фев 2020, 09:41
“Челси” ЕЧЛ 1/8 финали илк беллашувида “Бавария”га 0:3 ҳисобида енгилди.

Учрашувда “аристократлар” ҳимоячиси Маркос Алонсо қизил карточка олди. Шунингдек, Жоржиньо сариқ карточка билан жазоланди. Бу италиялик ярим ҳимоячи учун жорий мавсум ЕЧЛдаги учинчи огоҳлантириш бўлди. Шу тариқа иккала футболчи ҳам 18 март куни Мюнхенда кечадиган жавоб ўйинида “Челси”га ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›