Маркос Алонсо “Барселона” билан ўйингa тайёр бўлади, Бакайоко эса йўқ

17 фев 2018, 08:58
“Челси” ҳимоячиси жароҳатидан тузалиб, сафга қайтиш арафасида.

“Челси” ЕЧЛ доирасида 20-феврал санасида “Барселона”ни қабул қилади. Ушбу ўйингача жамоа ҳимоячиси Маркос Алонсо сафга қайтади. Алонсо тўпиқ суягини жароҳатлаб олганлиги учун бир нечта учрашувда майдонга туша олмаганди. Жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг сўзларига кўра, Маркос икки кундан сўнг сафда бўлади. Яна бир жароҳатланган футболчи Бакайоко эса “Барселона” билан ўйингача сафга қайтиши даргумон.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›