Маркос Алонсо А Серияда ўйнашни хоҳлайди

Alisher
25 июл 2021
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо Италия чемпионатига қайтишни орзу қилмоқда.

Испаниялик ҳимоячи Томас Тухель жамоасидан кетишга қизиқмоқда. Маркос яна А Серияда тўп тепишни хоҳлайди.

30 ёшли испаннниг "Стемфорд" Бриж"дан кетиш эҳтимоли юқори, сабаби у рақобатда Бен Чилуэллга ютқазди.

Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолибига "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Клубга Эшли Янгнинг ўрнига футболчи керак.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport