

Дортмундда ўтган дастлабки баҳсда монаколиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
“Биринчи ўйиндаги мағлубиятга қарамасдан, жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш имконияти бир хил. Биз бунга ишонишимиз лозим.
“Боруссия” 90 дақиқа давомида юксак сафияда ўйнай олишини бир неча маротаба исботлаган”.
Футболчи шунингдек ўтган ҳафтада Дортмундда юз берган портлаш ҳақида ҳам тўхталди.
“Ўша пайтда мен автобусда эмас, стадионда эдим. Ўйинга уйимдан тўғри боргандим. Эртанги баҳсда биз қўрқишимиз керак эмас. Ўйлайманки, биз баҳсга тайёр ҳолда майдонга чиқамиз” деди ярим ҳимоячи.



