

Унда Қирғизистон футбол Федерацияси раҳбарлари, Афғонистон, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон футбол Федерациялари делегатлари иштирок этишди.
Конгрессда бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди:
– Марказий Осиё футбол Ассоциациясининг (CAFA) 2017 йил мусобақалар тақвими
– Турли таклифларни ўрганиш ва қарор қабул қилиш

Марказий Осиё футбол Ассоциациясининг молия ва маркетинг масалалари бўйича қўмита ташкил этилди. Учрашувдаги барча масалалар ва таклифлар 9 май куни Манама шаҳридаги (Баҳрайн) конгрессда расман қабул қилинади.
Бундан ташқари конгрессда FIFA Forward йўналишида Вахид Кардани нутқ сўзлади.
*Марказий Осиё футбол Ассоциацияси (CAFA) — ОФК тасарруфидаги бешта Ассоциациядан бири. Унинг таркибига Қирғизистон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мамлакатлари футбол Федерациялари киради.





