

“Криштиану Роналдудан олқиш олиш – бу менга завқ бағишлайди. Аммо мен “Олтин тўп” ҳақида ўйлаётганим йўқ, чунки ҳали ёшман ва ҳаммаси ўз вақтида содир бўлишини истайман.
Бугун мен учун жуда муҳим кун. Дунёнинг энг буюк клубидан бири билан шартномани узайтириш бу шараф белгиси.
Ўтган мавсум ажойиб ўтди ва мен сезиларли ўсишга эришдим. Зидан мендан қандай фойдаланиш кераклигини билади.
Менинг асосий мақсадим – доимо майдонга тушиш. Аммо мураббий барчадан фойдаланишни истайди ва мени буни тўғри тушунаман. Ахир биз бир жамоамиз”, дейди Асенсио.


