Марио Балотелли "Метц" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Tolibjon Qosimov
22 окт 2016, 14:27
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган "Метц"га қарши ўйингача тикланишга улгурмаслиги мумкин.
Бу ҳақда "L`Equipe" хабар бермоқда. 26 ёшли италиялик олдинроқ соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб Европа Лигаси 3-тури доирасидаги "Зальцбург"га қарши ўйин (1:0)ни ўтказиб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: L`Equipe