Мареска "Сити" учун ҳимоячи ва ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
19 май 2026, 23:45
«Манчестер Сити» бош мураббийлигига тайинланиши кутилаётган италиялик мутахассис Энцо Мареска келаётган ёзги трансферлар ойнасида «шаҳарликлар»нинг харидлари бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, клуб биринчи навбатда ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи қидирмоқда.

«Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсадлари «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон ҳамда «Челси» аъзоси Энцо Фернандес бўлиб турибди. Шунингдек, «шаҳарликлар» «Ньюкасл»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментога ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мареска 2022/2023 йилги мавсумда Хосеп Гвардиолага ёрдамчи сифатида фаолият юритган. Италиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Челси» бўлиб, у лондонликларни 2024 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январига қадар бошқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT