

"Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Интер" билан ўйиннинг бошланиши ажойиб бўлди, биз дархол керакли ритмни бера олдик. Ким гол ургани муҳим эмас, муҳими - биз гол урдик. Ундан ҳам ёқимлиси эса, гол ўтказмадик. "Интер" устидан ғалаба "Бенфика"га қарши баҳс олдидан жамоага ишонч бағишлайди", - дея Гамшикнинг сўзларини келтирмоқда "Tmw".



