"Marca" "Реал" бошқаруви учун асосий номзод номини маълум қилди

Mirjalol Normatov
16 май 2021, 15:50
"Реал" раҳбарияти бош мураббийни алмаштиришни ўйламоқда.

Қайд этилишича, айни дамда жамоанинг Рауль бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди. Ундан ташқари, Евро-2020дан кейин Германия термасидан кетадиган Йоахим Лев ҳам шорт-листдан ўрин олган. Олдинроқ клуб Массимилано Аллегри билан музокараларни бошлаб юборгани борасида маълумотлар берилганди.

Рауль айни дамда "Кастилья"ни бошқармоқда. У "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Собиқ форвард 1994-2010 йиллар давомида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›