Marca. Лионель Месси “Интер Майами”дан расмий таклиф олди
04 июн 2023 09:10
Янгиликлар
Marca. Лионель Месси “Интер Майами”дан расмий таклиф олди
“Интер Майами” аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради Marca.
Манбага кўра, “Интер Майами” аргентиналик ҳужумчига расмий таклиф билан чиққан. Қайд этилишича, “Интер Майами” Мессига камида уч йиллик шартнома таклиф қилади. Аргентиналик футболчи чемпионатнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Шунингдек, Мессининг фаолиятини давом эттиришнинг мумкин бўлган вариантлари орасида “Барселона”га қайтиш ва Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиш ҳам бор.
Аргентиналик ҳужумчи парижликлар сафида 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар