Marca: Кейлор Навас кутилмаган қарорга келди

Mirjalol Normatov
3 янв 2019, 22:08
"Реал" посбони Кейлор Навас жамоаси билан шартномасини 2021 йилнинг ёзигача узайтирди.

Олдинроқ коста-рикалик посбон жамоадаги ҳолатидан норози эканлиги ва шу боисдан у "Реал"дан кетишни истаётгани борасида маълумотлар берилганди.

"Marca" хабарига кўра, кипернинг йиллик маоши 5 миллион еврога тенг бўлади.

Бироқ бу борада расмий хабар эълон қилинганича йўқ. Айтилишича, яқин вақтларда "Реал" бу ҳолатга ойдинлик киритади.

Олдинроқ посбон инстаграмдаги саҳифасида "Реал" мухлислари билан хайрлашганди, бироқ кейинчалик бу пост ўчириб юборилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca